Линклар

logo-print

Москва вилояти Звенигород шаҳрида фоҳишахона ташкил қилган Ўзбекистон фуқароси бўлган 31 яшар аёл ҳибсга олинди.

CA-NEWS нашрининг ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, ўзбекистонлик аёл Звенигороддаги меҳмонхоналардан бирида марказий осиёлик аёллар иштирокида интим хизмат кўрсатишни йўлга қўйган.

Фоҳишалик билан шуғулланиб келган аёллар 30 ёшдан 39 ёшгача бўлиб, уларнинг мижозлари асосан, марказий осиёлик эркаклар бўлган.

Ҳозирда фоҳишахонани ташкил қилган ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов-суриштирув ишлари бошланган.

Россия қонунчилигига кўра, фоҳишахона ташкил қилиш учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган. Интим хизмат кўрсатиб келган аёлларга 2 минг рублгача жарима солиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG