Линклар

Россиянинг Воронеж вилоятидаги ибодатхоналардан бирининг руҳонийсини пичоқлаб ўлдирган 25 яшар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди.

Рус матбуотининг ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб ёзишича, ўзбекистонлик эркак Воронеж шаҳри яқинидаги Пузево қишлоғида жойлашган ибодатхонага бориб, 51 яшар руҳоний билан учрашган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, ўзбек муҳожири руҳонийга ибодатхонани таъмирлаб бериши мумкинлигини айтган ва икки ўртада келишмовчилик келиб чиққан.

Можаро пайти муҳожир руҳонийни пичоқлаган ва руҳонийнинг машинасини ўғирлаб воқеа жойидан қочиб кетган.

XS
SM
MD
LG