Линклар

logo-print

БМТнинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси ҳисоб-китобича, Европага келаётган қочқинларнинг 60 фоизини болалар ва аёллар ташкил қилади.

Ташкилот таъкидича, Европада муҳожирлар бўҳрони бошланганидан буён илк бор болалар ва аёллар сони эркаклардан ошиб кетди.

Ўтган йилнинг июнь ойида Европага келган қочқинларнинг 73 фоизини эркаклар ташкил этган эди.

Европол ҳисоботига кўра, кейинги икки йил ичида Европага келган қочқинлар орасида 10 мингга яқин бола бедарак йўқолгани аниқланди.

Guardian газетасининг ёзишича, муҳожирлар болаларининг айримлари европалик қариндошлари оилаларига қўшилган, айримлари жиноятчи гуруҳлар томонидан секс-қулликка ўғирланган, айримлари эса инсон органлари сотувчилар қурбонига айланган бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG