Линклар

logo-print

"Фуқарони ҳимоя қилмаса, элчихонанинг Ўзбекистонга нима кераги бор?"


Қозоғистон чегарасидаги ўзбек меҳнат муҳожирлари

Қозоғистон чегарасидаги ўзбек меҳнат муҳожирлари

Қозоғистондан OzodMikrofonга боғланган фарғоналик меҳнат муҳожири Мансуржон Нишонов у ва яна бир неча ўзбекнинг 4 миллион тенге пулини бермаётган иш берувчини судга берганини айтди. Айни пайтда ​у хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқлари консуллик ва элчихоналар томонидан ҳимоя қилинмаётганидан норози бўлди.

Мансуржон Ўзбекистон Омбудсменига ҳам расмий мурожаат йўллаганини айтди.

У 2014 йилда Қозоғистонлик иш берувчи 8 ишчининг жами қиймати 4 миллион тенге миқдорида бўлган иш ҳақини бермагани буйича Қозоғистон ҳуқуқ-тартиб идораларига мурожаат қилгани, аммо бу иш бўйича очилган жиноят иши ёпилганидан норозилигини айтди.

Унинг даъво қилишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси унинг арзини беэътибор қолдирмоқда.

Озодлик билан суҳбатда бу тингловчи "Агар Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилмаса, бу элчихоналарнинг Ўзбекистонга нима кераги бор?" деган саволни ўртага ташлади.

Қуйида Мансур Нишонов билан суҳбатни тингланг:

XS
SM
MD
LG