Линклар

Туркия жорий йил 15 февралидан бошлаб россиялик журналистлар учун виза тартиби жорий қилишни режалаштирмоқда.

Россиянинг Туркиядаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, виза режими Россияга қарашли барча оммавий ахборот воситалари ходимларига тегишли бўлади.

Россия жорий йил 1 январидан бошлаб Туркия билан визасиз режимни бекор қилди.

1 январдан кучга кирган Россиянинг Туркияга қарши иқтисодий санкцияларига кўра, Туркиядан мева- сабзавот, товуқ гўшти келтирилиши тақиқланган.

Шунингдек, Кремль турк компанияларининг Россияда қурилиш ва туризм соҳасида ишлашини ман қилган.

Анқара ва Москва муносабатлари 2015 йилнинг ноябрида турк ҳарбийлари Россияга қарашли бомбардимончи Су-24 учқичининг уриб туширилганидан сўнг совуқлашди.

XS
SM
MD
LG