Линклар

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси маънавият дарсларига келмаган олти нафар хонандага жиддий огоҳлантириш билдирди.

Жасур Умиров, Дилфуза Исмаилова, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмаилова ва Умида Хўжаеваларга нисбатан огоҳлантириш бирлашма расмий сайти орқали эълон қилинди.

Бирлашманинг Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг "Дарё" нашрига билдиришича, бу қўшиқчиларга огоҳлантириш “санъаткорлар учун ўтказилган маънавият дарсларига келмаганлиги сабабидан берилган".

Маънавият дарсларида қўшиқчиларга нима ўргатилиши Озодликка номаълум.

“Ўзбекнаво” шунингдек, 1 февраль куни икки қўшиқчи - Тамила (Эсмеральда Рахматова) билан Замир (Асқаржон Маликов)нинг лицензиялари бекор қилди.

Тамиланинг лицензияси бекор қилиниши унинг “беҳаё видеоси” ижтимоий тармоқларда тарқалгани сабаб экани айтилди. AsiaTerra нашрига кўра, ушбу воқеа ортидан Тамила Қозоғистонга чиқиб кетган.

Замир тахаллуси билан танилган Асқаржон Маликовга берилган лицензиянинг нима сабабдан тўхтатилгани ҳозирча номаълум.

XS
SM
MD
LG