Линклар

Тожикистонга рублда жўнатилган пуллар фақат сомонийда берилади


Тожикистонликлар рублда жўнатилган пулни энди фақат сомонийда олиш мумкин.

Тожикистонликлар рублда жўнатилган пулни энди фақат сомонийда олиш мумкин.

Тожикистон Миллий банки мамлакат банкларига 2 февралдан бошлаб Россия рублида жўнатилган пулларни фақат миллий валюта - сомонийда беришни топширди.

News.tj нашри маълумотига кўра, янги тартиб фақат рублда жўнатилган пул жўнатмаларига тааллуқли бўлиб, бошқа хориж валюталарида жўнатилган пулларга бу қоида қўлланилмайди.

Янги тартиб миллий валюта қадрини мустаҳкамлаш мақсадида жорий қилингани айтилаяпти.

Шу пайтгача Тожикистонга юборилган пул жўнатмаларини қайси валютада юборилган бўлса, ўша валютада олиш мумкин эди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Тожикистонга жўнатилаётган пул жўнатмаларининг 95 фоизи Россиядан юборилмоқда. Жўнатмалар АҚШ доллари ва Россия рублида юборилаяпти.

Тожикистон Миллий банки курси бўйича бугунги кунда 1 Россия рубли 0,1028 тожик сомонийсига тенг.

Ўтган йилларда Ўзбекистонда ҳам хориждан келаётган пул жўнатмаларини ўзбек сўмида беришни йўлга қўйиш ҳаракатлари кузатилди. Бироқ бу айрим банкларнинг ташаббуси экани айтилиб, кейинчалик бу бекор қилингани хабар қилинди.

Ўзбекистон Марказий банки расмийларига кўра, бугуги кунда хориждан юборилган пулни исталган валютада олиш мумкин.

XS
SM
MD
LG