Линклар

logo-print

Мисрда 150 чоғли диндорга нисбатан ўлим ҳукми бекор қилинди


Президент Мурсий тарафдори бўлган ва 2015 йил баҳорида судланган мисрлик диндорлар.

Президент Мурсий тарафдори бўлган ва 2015 йил баҳорида судланган мисрлик диндорлар.

Мисрда апелляция суди полиция участкасига ҳужум чоғида полициячиларни ўлдирганликда айбланган 149 нафар диндорга нисбатан ўлим ҳукмини бекор қилди. Бу ишларни қайта кўриб чиқиш бошқа судга топширилди.

Мазкур иш бўйича дастлабки ҳукм ўтган йил май ойида чиқарилган ва Миср расмийларининг “Мусулмон биродарлар” ташкилотига қарши бу ҳаракати халқаро майдонда кескин танқидларга сабаб бўлганди.

Қоҳирадаги полиция участкасига ҳужум полициячиларнинг президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари бўлган норозилар лагерини тўзитиб юбориш амалиётига қарши “жавоб” ҳаракати ўлароқ қабул қилинганди.

Президент Мурсий 2013 йили Абдул Фаттоҳ ал-Сисий етакчилигидаги ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан ағдарилган ва ўтган йил майида ўлим жазосига ҳукм этилганди.

XS
SM
MD
LG