Линклар

Обама Балтимордаги мусулмонлар жамоати лидерлари билан учрашди


АҚШ президенти Барак Обама Балтимордаги мусулмонлар билан учрашувда нутқ сўзламоқда, 2016 йил 3 феврали.

АҚШ президенти Барак Обама Балтимордаги мусулмонлар билан учрашувда нутқ сўзламоқда, 2016 йил 3 феврали.

АҚШ президенти Барак Обама одамларнинг экстремизм ва террорчилик таҳдидидан хавфсираши туфайли жамиятда кучайиб бораётган нотўғри тушунчаларга қарши туриш мақсадида масжидни зиёрат қилди.

Балтимор Исломий ҳамжамиятига 3 февраль куни қилган ташрифи доирасида Обама жамоат раҳбарлари билан учрашиб, диний эркинлик ҳимоя қилиниши ва америкалик мусулмонларнинг жамият тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритди.

Президентликка даъвогарларнинг сайловолди кампанияларидаги аксилисломий оҳангга урғу берган Оқ уй Обаманинг Балтимордаги учрашувини “ўз вақтида амалга оширилган учрашув”, деб атади.

Оқ уй баёнотида келтирилишича, АҚШ президенти тоқатсизликка қарши курашиш ва лоқайд бўлмаслик зарурлигини алоҳида қайд этган.

Балтимор Исломий ҳамжамияти АҚШдаги мусулмонларнинг энг йирик ташкилотларидан бири ўлароқ қаралади. Жамоат аъзоларининг кўпини турклар ташкил қилади, бироқ у ерда бошқа миллат вакиллари ҳам бор.

XS
SM
MD
LG