Линклар

logo-print

МХХ, Бош прокуратура ва ИИВ тадбиркорлар "ҳуқуқини кафолатловчи" қарор қабул қилди


Ўзбекистон ҳукумати жиноят ишлари доираисда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш жараёнида адвокатлар иштирокини тартибга солувчи қарорни қабул қилди.

Бу ҳақда хабар қилган Узметроном нашрига кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ ва Божхона қўмиталарининг қўшма қарорга биноан, суриштирув органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текиширишига фақатгина жиноят иши асос бўла олади.

“Бунда текширув жараёни айнан мазкур жиноят ишига алоқадор фаолиятни ўз ичига олиши мумкин ва бу ҳақда суриштирувни бошлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилиши лозим”, дейилади хабарда.

Хабарга кўра, мазкур қонуний меъёр безнеснинг суриштирув органлари тарафидан ҳуда-беҳуда текширилмаслиги кафолатларини оширишга қаратилган.

Лекин шу билан бирга, нашрнинг қайд этишича, Ўзбекистонда адвокатнинг имкониятлари ҳуқуқ-тартибот идоралари тарафидан кескин чеклангани инобатга олинса, мазкур қонун амалда қанчалик ишлаши шубҳа остидадир.

XS
SM
MD
LG