Линклар

logo-print

Саудия Арабистони "Исломий давлат"га қарши курашга тайёр


АҚШ Мудофаа вазири Эш Картер.

АҚШ Мудофаа вазири Эш Картер.

АҚШ Мукдофаа вазири Эш Картер Саудия Арабистони “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашда фаол иштирок этишга рози эканини маълум қилди.

Бу ҳақда 4 февраль куни хабар тарқатган Associated Press агентлигининг ёзишича, Эш Картер мазкур баёнотни Саудия ҳарбий қўмондонлигига таянган ҳолда эълон қилган.

Хабарларда айтилишича, агар “Исломий давлат”га қарши коалиция раҳбари бўлган Қўшма Штатлар қарши бўлмаса, Саудия Арабистони Сурияга қўшин киритишга тайёрлигини билдирган.

Саудия генерали Аҳмад Ассирий мазкур ташаббус февраль ойида Бельгия пойтахти Брюсселда ўтадиган учрашувда муҳокама қилинишини айтди. Бироқ Саудия Арабистони Сурияга қанча қўшин киритиши мумкинлиги ҳозирча очиқлангани йўқ.

XS
SM
MD
LG