Линклар

"GM Uzbekistan" кейинги ҳафтадан тўла қувватда ишлай бошлайди


GM Uzbekistan қўшма корхонаси

GM Uzbekistan қўшма корхонаси

"GM Uzbekistan" қўшма корхонаси вақтинчалик танаффусдан сўнг ўз фаолиятини қайта бошлайди. Бу ҳақда 4 февраль куни “Ўзавтосаноат” ширкати расмий сайтида маълум қилинди.

“Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда "GM Uzbekistan" заводи фаолияти тўхтатилиши сабаблари фаол муҳокама қилинмоқда. Бу борада ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот тарқалишининг олдини олиш мақсадида шуни айтишимиз мумкинки, завод фаолиятининг тўхтатилиши ҳар йили бир марта ўтказиладиган режалаштирилган профилактика ишлари ҳамда Т250 лойиҳаси асосида янги конвейр ўрнатилиши билан боғлиқдир”, дейилади “Ўзавтосаноат” ширкати расмий сайтида.

Хабарда айтилишича, кейинги ҳафтада завод тўла қувватда ишлай бошлайди.

"GM Uzbekistan" “Ўзавтосаноат” ва АҚШнинг General Motors ширкатлари томонидан УзДЭУавто ҳиссадорлик жамияти базасида ташкил этилган қўшма корхонадир. "GM Uzbekistan" заводида 9 минг одам меҳнат қилади. Заводда ҳар йили 250 мингта енгил автомашина ишлаб чиқарилади.

XS
SM
MD
LG