Линклар

Донор давлатлар Сурия учун 10 миллиард доллар ваъда қилди


Сурия донорлари анжумани логотипи.

Сурия донорлари анжумани логотипи.

Лондонда ўтаётган Сурия донор мамлакатлари анжуманида 10 миллиард доллар маблағ тўпланди. Бу ҳақда пайшанба куни хабар берган Британия Бош вазири Дэвид Кэмеронга кўра, мазкур маблағ Яқин Шарқ давлатларида ишчи ўринлари яратишга ҳамда болаларнинг таълим олиш шароитини яхшилашга сарфланади.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун донор давлатлар Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича мажбуриятлар олганини олқишлади. Бан Ки Мун халқаро ҳамжамият инқирозни енгиб ўтиш учун бир кунда ҳеч қачон бунчалик кўп маблағ тўплай олмаганини айтди.

2016 йилда Сурияга 6 миллиард доллар гуманитар ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. Анжуманда АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўз давлати Сурияга жорий йилда 900 миллион доллар гуманитар ёрдам кўрсатишини билдирди. Бу билан АҚШнинг Сурияга кўрсатган гуманитар ёрдами 5 миллиард юз миллион долларга етади. Германия эса суриялик қочқинларга ёрдам сифатида 2018 йилгача 2,5 миллиард доллар ажратишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG