Линклар

logo-print

Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан 4 февраль куни бўшатилган Аҳмаджон Усмонов Олий Мажлис Сенатидан ҳам ҳайдалди.

Президент Каримов Усмоновни ҳокимликдан олганидан сўнг шошилинч тарзда ўтказилган Марказий сайлов комиссияси йиғилишида уни сенаторлик фаолиятига ҳам чек қўйишга қарор қилинган.

Усмонов Тошкент вилоятини бошқарган даврида таниш-билишчилик қилиб, вилоятдаги юқори лавозимларга ўз яқинларини тайинлагани ва уларнинг аксари кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилгани хабар қилинди.

ЎзА маълумотига кўра, президент Каримов Усмоновни танқид қилиб, уни “манманлик, ўзига бино қўйиш, ён-атрофдагилардан ўзини юқори тутиш, қўполлик, қўл остида ишлаётганларни менсимаслик”да айблаган.

Собиқ милиция генерали, аввал Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, кейин Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган, асли самарқандлик Аҳмаджон Усмонов, Андижон воқеаларидан сўнг, 2006 йилнинг 13 октябрида Андижон вилояти ҳокими этиб тайинланган эди.

2013 йилнинг 1 апрелида Андижондан олиниб, Тошкент вилоятига ҳоким қилиб қўйилган Аҳмаджон Усмонов бу вазифасида 3 йил ҳам ишламади.

XS
SM
MD
LG