Линклар

Жорий йилда ҳам худди олдинги йиллардаги ҳам Ҳажга борувчи ўзбекистонликлар сони 5200ни ташкил қилади.

Бу ҳақда 4 февраль куни Саудия Арабистони Ҳаж вазири Бандар Ҳажжор билан Ўзбекистоннинг ҳаж делегацияси учрашуви пайти келишилгани хабар қилинди.

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати масалалари билан шуғулланувчи вазирлик томонидан белгиланган тартибга кўра, ҳар бир мамлакатга у ерда яшайдиган мусулмонлар сонига нисбатан квота ажратилган: Ҳар минг киши (мусулмонлар)га бир киши.

Лекин Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансурга кўра, ҳозирча Ўзбекистон ажратилган квотадан фойдаланиш имконига эга эмас. Шу боис йиллардан бери Ҳажга фақат 5200 нафар киши боришига рухсат этилаяпти.

Айни пайтда Озодликнинг Ўзбекистондаги манбалари ҳамда ҳаж зиёратига бормоқчи бўлган ўзбекистонликлар Ҳажга бориш учун ҳукумат томонидан бир қатор тўсиқлар қўйилгани, бунинг ортидан Ҳаж масаласига ҳам коррупция аралашаётганидан шикоят қилиб келадилар.

XS
SM
MD
LG