Линклар

Ўзбек мххчилари Тожикистондан 30 кило героин олиб кирган икки кишини ушлади


Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида 30 килограмм героин моддасини олиб кетаётган икки кишини ушлади.

МХХ матбуот хизматининг маҳаллий матбуотга билдиришича, героин Ўзбекистонга Тожикистондан олиб ўтилган.

Ҳозирда ушбу воқеа бўйича жиноий иш очилиб, тергов-суриштирув ишлари бошланган.

Ушланган икки кишининг қайси давлат фуқаролари экани ҳақида маълумот йўқ. Улар шахсига доир бирор маълумот очиқланганича йўқ.

Жорий ҳафта бошида Самарқанд вилоят суди Тожикистондан наркотик ташишни йўлга қўйган гуруҳ аъзолари бўлган саккиз нафар кишини 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилди.

Ушбу гуруҳ аъзолари ўтган йил давомида жами 50 килограмм наркотик моддани Ўзбекистонга олиб ўтгани аниқланган.

XS
SM
MD
LG