Линклар

Сурия ва Ироқдаги ИШИД жангарилари сони кескин камайиб, ҳозирда жами 25 минг жангари қолган.

АҚШ разведкасига кўра, маълум муддат аввал ишидчилар сони 31 мингни ташкил этган.

Разведка маълумотига кўра, ИШИДга қарши АҚШ коалициясининг ҳарбий амалиётлари натижасида улар сони 20 фоизга камайган. Шунингдек, кейинги пайтда жангарилар орасида ИШИД сафини тарк этиб, қочаётганлар сони ҳам кўпайган.

Оқ уй расмийлари маълумотига кўра, халқаро жамоатчиликнинг жиҳодчиларга қарши кураши натижасида ИШИД сафига янги қўшилаётган жангарилар сонини озайтирган.

XS
SM
MD
LG