Линклар

Перм ўлкасида ўтган йили юқумли касалликлар билан оғриган беморларнинг 163 нафари хорижлик бўлиб, улар асосан, Ўзбекистон ва Тожикистондан борган меҳнат муҳожирларидир.

CA-NEWS агентлиги маълумотига кўра, беморларнинг 23 нафарида ОИТС, 30 нафарида сил касаллиги ва 110 нафарида сифилис аниқланган.

Ушбу касалликларга чалинган беморларнинг барчасини Россиядан депортация қилиш ҳаракатлари кетаяпти.

Айни пайтда Ўзбекистонда уч ойдан кўпроқ муддат чет элда бўлиб қайтганлар юқумли касалликлар, хусусан, ОИТС ва ОИТВ бўйича мажбурий тиббий текширувдан ўтказилмоқда.

Тиббий кўрикдан бош тортганганлар маҳалла ва участка нозирлари босими остида мажбурлаб поликлиникаларга олиб келинаяпти. Бундай кескин чора-тадбирларга қўл урилаётганини расмийлар хорижга бориб қайтганлар орасида тери-таносил касалликлари, жумладан, ОИТС ва ОИТВ кўпайгани билан изоҳлашмоқда.

XS
SM
MD
LG