Линклар

Ўтган йил лицензиясиз киракашлар 7 миллион долларлик жарима тўлади


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси 2015 йил давомида Автомобиль ва дарë транспорти агентлиги билан ҳамкорликда республика бўйлаб жами 4600 та рейд ўтказган.

“Бу рейдлар давомида жами бўлиб йўловчи ташишни лицензиялашга оид қонунчиликнинг 28¸5 минг маротаба бузилгани аниқланди. Ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланган 20 мингдан кўпроқ автомобил эгаларидан 19 миллиард сўм (7 миллион АҚШ доллари) га яқин жарима ундирилди”¸ дейилади бу икки ташкилот биргаликда эълон қилган йиллик ҳисоботда.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Регнум агентлигининг ўз манбасига таяниб ëзишича¸ Ўзбекистонда лицензиясиз йўловчи ташувчилар сони ортиб бормоқда.

2014 йилда айни шундай рейдлар давомида 22¸6 мингта қонунбузарлик қайд этилган ва жами жарималар миқдори 5 миллион долларга яқин бўлган.

XS
SM
MD
LG