Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:11

OzodlikOnline: Каримов ҳоким танлашда нега ҳадеб адашаверади?


Ислом Каримов.
Ислом Каримов.

4 февраль куни Ислом Каримов кутилмаганда ўзининг кўпдан синалган генерал-ҳокимларидан бири Аҳмаджон Усмоновни шармандали тарзда ишдан олиб ташлади. Бунинг ортидан сенаторлик дахлсизлигидан ҳам маҳрум этилган Усмонов¸ жиноий жавобгарликка тортилиш таҳликаси остида қолган Каримов кадрларидан яна бири.

Президент кўпдан ўз ҳокимияти хизматини қилиб келган Усмоновни "таниш-билишчилик"¸ жиноий гуруҳлар билан ялоқхўрлик қилиш каби ишларда айблади.

Шу билан Каримовнинг ўзи аввалига мақтаб амалга қўйиб¸ сўнгра яна ўзи ëзғириб амалдан олиб ташлаган ҳокимлар сони яна биттага кўпайди.

OzodlikOnline: Каримов ҳоким танлашда нега ҳадеб адашаверади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:15 0:00

25 йил давомида маҳаллий ҳокимларни¸ ким тавсия қилишидан қатъий назар¸ шахсан ўзи суҳбатдан ўтказиб¸ шахсан ўзи халқ депутатлари кенгаши деб аталадиган тизим орқали тайинлатиб келаëтган Каримовнинг ҳозиргача қанча ҳокимни аввалига мақтаб амалга қўйиб¸ кўп ўтмай¸ ер билан яксон қилиб амалдан олиб ташлагани аниқ эмас.

Аммо кадр танлаш¸ хусусан ҳоким танлашнинг бундай услубида жиддий ноқислик борлигини Каримовнинг ўзи ҳам ҳар гал ҳоким алмаштирар экан¸ билвосита тан олмасдан иложи йўқ.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:32 0:00
Бевосита линк

2015 йил ноябрида Наманган вилояти ҳокимини алмаштирар экан, Ўзбекистон президенти кадрлар танлаш¸ хусусан¸ ҳоким танлаш ўзи учун “энг оғир иш” эканини таъкидлаган эди:

"Мен кўп марта айтган бир фикрни бугун яна бир бор такрорлашни ўринли деб биламан. Менинг мамлакат раҳбари сифатида зиммамга юкланган энг катта, энг оғир, шу билан бирга, ўта масъулиятли вазифа ҳақида гапирганда, бу аввало кадрларни раҳбарлик лавозимларига - бу вазирлик ёки тармоқ етакчиси бўладими, вилоят ёки туман раҳбарлари бўладими - танлаш ва тавсия қилишдан иборат. Бу сафар ҳам ана шундай оғир масъулиятли ишни бажаришга тўғри келганини ўзим учун яна бир синов деб биламан. Лекин бу синов, очиқ айтадиган бўлсам, барчамизнинг зиммамизга тушадиган синовдир"¸ деган эди Каримов.

Сизнингча¸ Каримовнинг кадр¸ хусусан¸ ҳоким танлаш сиëсати нимага асосланган?

Унинг ўзига бу кадрларни кимлар¸ қайси мезонлар асосида тақдим этади?

Кадрлар танлашда қийналишини эътироф этувчи Каримов¸ нега бу жараëнда фундаментал ноқислиги борлигини эътироф этиб¸ уни ўзгартирмаëтир?

Кадрлар¸ хусусан¸ вилоят ва туман ҳокимларини танлаш қандай принципларга асосланиши керак?

Ўзбекистондаги ҳозирги бошқарув тузумида ҳалол ва халқпарвар одам юқори лавозим¸ хусусан¸ ҳокимликка келиши мумкинми?

Душанба¸ 8 февраль куни Тошкент вақти билан оқшоми соат 7 дан 8 га қадар бўладиган жонли мулоқотда шу ҳақда гаплашамиз. Суҳбатда OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали қатнашишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG