Линклар

logo-print

“Ўзбекистон почтаси” ширкати расмийлари “Халқаро почтамт” биносида ёнғин рўй бергани сабаб халқаро ва маҳаллий почта жўнатмалари кечикиши ҳақида огоҳлантирди.

Тошкентнинг шимолий вокзали яқинида жойлашган “Халқаро почтамт” биносида жума куни тунда ёнғин рўй берди.

Ёнғинга электр тармоғидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ёнғин оқибатида "Халқаро почтамт" биносининг қарийб минг квадрат майдонига зарар етган.

Қурбонлар йўқлиги хабар қилинмоқда. Ҳозирда “Халқаро почтамт” фаолиятини нормал холатга келтириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда, дея билдирди “Ўзбекистон почтаси” матбуот ҳизмати.

XS
SM
MD
LG