Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:43

Тайванда зилзиладан камида етти одам нобуд бўлди, юзлаб одам бошпанасиз қолди


Тайванда 6,4 балл куч билан рўй берган зилзила оқибатида камида етти одам ҳалок бўлди, юзлаб одам бошпанасиз қолди.

Ҳалок бўлган одамларнинг жасадлари зилзиладан вайрон бўлган кўпқавтли уйлар остидан олиб чиқилган.

Яна камида ўттиздан ортиқ одамнинг уй вароналари остида қолгани айтилмоқда. Уларни қутқариш учун юзлаб ҳарбий хизматчи жалб этилган.

Тайванда зилзила шанба куни эрталаб рўй берди. Айни шу куни тайванликлар ой календари бўйича янги йилни байрам қилишади.

XS
SM
MD
LG