Линклар

20 мингга яқин суриялик ҳукумат кучларининг ҳужумлари ортидан Туркия чегараларига ёпирилган


Суриянинг Ҳалаб шаҳри атрофларида ҳукумат кучлари амалга оширган шиддатли бомбардимонлар ортидан 20 мингга яқин суриялик Туркия чегараларига ёпирилган.

Ҳозирда Суриядаги ҳукумат кучлари Россия ҳарбий учоқларининг ҳаводан бераётган дастаги остида суриялик исёнкорлар назорат қилаётган Ҳалаб шаҳрини қуршовга олган.

Британиядаги Сурия инсон ҳуқуқлари гуруҳига кўра, 5 февраль куни Ҳалаб шаҳрига яқин ҳудудларда исёнкорлар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги қуролли тўқнашув оқибатида 120дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳукумат кучлари исёнкорларнинг таъминот йўлини тўсиб қўйган. Буни оқибатида Ҳалабда 300 мингдан ортиқ одам исканжа ичида қолгани айтилади.

XS
SM
MD
LG