Линклар

Тамила: “Жирканч видеолар”нинг менга ҳеч алоқаси йўқ...


Хонанда қоронғуда автомобили рулини бошқариб бораётиб, ҳозирда Тошкентда экани ва Telegram тармоғида тарқалган видеоларга мутлақо алоқаси йўқлигини иддао қилади.

Хонанда қоронғуда автомобили рулини бошқариб бораётиб, ҳозирда Тошкентда экани ва Telegram тармоғида тарқалган видеоларга мутлақо алоқаси йўқлигини иддао қилади.

Ўзбекистонлик хонанда Тамила (асли исми Рахматова Эсмиральда Нажмиддиновна) Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган "беҳаё видеолар"даги аёл у эмаслиги ва Қозоғистонга чиқиб кетгани ҳақидаги хабарлар ҳам ёлғон эканини таъкидлади.

Тамиланинг бу ҳақдаги видеомурожати шанба куни ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Хонанда қоронғуда автомобили рулини бошқариб бораётиб, ҳозирда Тошкентда экани ва Telegram тармоғида тарқалган видеоларга мутлақо алоқаси йўқлигини иддао қилади.

“Ҳурматли ижтимоий тармоқ аъзолари. Ўша жирканч видеолар билан мени адаштирманг, бу видеоларнинг менга ҳеч алоқаси йўқ. Дастлабки текширувлар бу видеоматериаллар қалбаки эканини аниқлади ва экспертларнинг бу борадаги расмий хулосалари менинг продюссерлик марказимга тақдим этилди. Бугун 3 февраль, 2016 йил, мен мана севимли шаҳрим Тошкентдаман, ҳеч қаерга кетганим йўқ. Мени ҳуш кўрмайдиганларга яна шуни айтаманки, мен Тошкентдан ҳеч қаерга кетмаганман ва кетиш ниятим ҳам йўқ. Мени қўллаб-қувватлаётганларга самимий миннатдорчилигимни етказмоқчиман”, - дейди Тамила.

Бундан аввал “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ўзбекистонлик хонанда Тамилани (асли исми Рахматова Эсмиральда Нажмиддиновна​) Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган "беҳаё видеолар" ортидан лицензиядан маҳрум этган эди.

“Ўзбекнаво” лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги сабабли қўшиқчини лицензиядан маҳрум этганини билдирганди.

Telegram тармоғида тарқалган видео сабаб хонанданинг продюсери Нажот Ағзамов ҳам Тамиладан юз ўгиргани, у билан ҳамкорликни тўхтатганини айтган.

“Беҳаё видеолар”

Рассом Tuz Тамиланинг лицензиядан маҳрум қилинишини ҳажв қилган.

Рассом Tuz Тамиланинг лицензиядан маҳрум қилинишини ҳажв қилган.

28 январь куни ижтимоий тармоқда тарқалган видеода номаълум эркак ўзбек хонандаси Тамила экани иддао қилинаётган аёлдан юлдуз бўлгунига қадар у ким бўлгани ҳақида сўрайди.

Аёл эса шартта ўрнидан туради-да, иштонини ечиб, камерага орқасини тўнқайтириб қаратади.

Яна бир видеода Тамила экани тахмин этилаётган яланғоч аёл катта йўл ўртасида тўнқайиб, орқасини кўрсатади.

Тамила Sayyod.com сайтига биринчи видеороликдаги аёл ўзи эканлиги, лекин иккинчи видеодаги аёл у эмаслигини айтди.

Дахлсизлик ҳуқуқи

Шу ўринда ижтимоий тармоқларда “Тамила бу ишни жамоатчилик олдида қилмадику, нега приват суҳбат давомида олинган ва унинг изнисиз чиқариб юборилган видео учун уни тарқатган одам эмас, қўшиқчи жазоланиши керак”, деган фикрлар ҳам айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасида “Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас” дейилган.

Тамила ҳимоячилари айни вақтда Facebook ижтимоий тармоғида “Je suis Tamila” гуруҳини тузишган.

Тамила бунда аввал ҳам лицензиядан махрум этилган. 2015 йил ноябрь ойида хонанда қайтадан лицензияни қўлга киритиб, Ўзбекистон ва хорижда концерт-томоша йўналиши бўйича фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлди эди.

XS
SM
MD
LG