Линклар

logo-print

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов пайшанба куни Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши йиғинида сўзлаган нутқида гейларни танқид қилиб, уларни "руҳан соғлом бўлмаган одамлар" деб атади. Каримов нега айнан Тошкент вилоятидаги йиғинда гейлар ва бесоқолбозлик ҳақида гапиргани маълум эмас. Айни пайтда, ўзбек жамиятида жинсий озчиликни ташкил этувчи шахслар муттасил равишда ижтимоий қаршиликка дуч келмоқда.

Ўзбекистон президенти ўз чиқишида ҳамжинсбозликни танқид қилиб, уни Ғарб маданиятининг жирканч кўриниши, деб атади:

"Агар эркак бошқа эркак билан яшаса, ёки аёл бошқа аёл билан яшаса, мен ўйлайманки, сизларга кўрсатаётганим мана бу ерида нимадир нотўғри ёки ўзгарган бўлиши керак", деди Каримов.

Ўзбекистонда эркак билан эркак ўртасидаги жинсий алоқа ёки ҳамжинсбозлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

Айни пайтда, ўзбек жамиятида жинсий озчиликни ташкил этувчи шахслар муттасил равишда ижтимоий қаршиликка дуч келадилар.

Ўзбекистонда сўнги пайтларда гейлар ва трансвеститларнинг калтакланиши акс этган кўплаб видеолар тарқалди.

Ўзбек милицияси трансвеститни калтакламоқда.

Ўзбек милицияси трансвеститни калтакламоқда.

Ўтган ой ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода милиция ходимлари рейд пайти фуқаролик киймидаги милиция ходимлари лаби бўялган, аёл ички кийимидаги бола ва унинг мижози бўлгани айтилаётган икки йигитни ерга ётқизиб қўйиб, ҳақорат сўзлар билан уларни калтаклайди.

Тошкентда милиция ходимларининг трансвеститларни калтаклаши ҳам шу гомофобиянинг бир кўриниши сифатида қаралмоқда.

- Инсонларни жинсий ориентациясига қараб айириш, уларни калтаклаш ўта ёвузлик. Буни милиция ходимлари қилиши эса бундан-да баттар ёвузлик. Ўзбекистон фуқароларига, улар ким бўлишидан қатъий назар, бу ноқонуний ҳаракатдир, - дейди ўзбекистонлик блоггер Қанот Одил.

Ўзбекистон бесоқолбозлик жиноят ҳисобланадиган дунёдаги 70дан ортиқ мамлакатнинг биридир.

Ўзбекистон жиноят кодексининг 120-моддасига кўра, бесоқолбозлик билан шуғулланганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG