Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:37

Халқаро ҳамжамият Шимолий Кореянинг фазога ракета учиришидан хавотирда


7 февралга ўтар кечаси Шимолий Корея фазога баллистик ракета учирди.

Ушбу амал қўшни мамлакатлар ва Қўшма Штатлар хавотирларини уйғотди.

Аввалроқ Шимолий Корея ерни кузатиш учун самога йўлдош кема олиб чиқиши ҳақида мутасадди ташкилотларни хабардор этганди.

Шимолий Корея баёнотида ракетанинг дастлабки бўлаги Сариқ денгизга ва иккинчи бўлаги Тинч океанига тушиши билдирилди.

Аммо, старт берилгач, ракета жануб томон парвоз қилиб, Япониянинг Окинава ороли устидан учиб ўтган.

Шимолий Корея телевидениесининг 7 февралда тарқатган хабарига кўра, мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг шахсий буйруғи билан учирилган ракета фазога сунъий йўлдошни олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Пхенян ушбу амалдан тинч мақсадлар кўзланганини айтади, бироқ АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Россия ва ҳаттоки Хитойнинг гумон қилишича, сунъий йўлдошни фазога учириш ортида АҚШ ғарбий соҳилларига қадар етиб борувчи қитъалараро ракеталарни яратиш режаси ётибди.

XS
SM
MD
LG