Линклар

Толибон Афғонистон жанубидаги туманни батамом ишғол этиши мумкин


Афғонистон армияси зобитининг маълум қилишича, мамлакат жанубидаги Ҳилманд вилоятидаги туманлардан бири Толибон томонидан тўлиқ ишғол этилиши мумкин.

Номини ошкор этмаган ҳукумат қўмодони Би-би-си билан суҳбатда Сангин туманининг аксар ҳудудлари аллақачон жангарилар назоратига ўтганини билдирди.

Унинг айтишича, ҳукумат қўшинлари туман маркази бўлган Сангин шаҳарчасида бир неча муҳим бинони ҳамон назорат қилиб турипти, аммо ушбу биноларни ҳам Толибон босиб олиши мумкин.

Ҳукумат зобити ўтган кунларда Толибон ҳужумлари оқибатида қатор ҳукумат аксарлари ҳалок бўлганини айтди.

У ҳукумат аскарларида озиқ-овқат ва ўқ-дорилар кам қолаётгани, марказий ҳукумат уларга қўшимча кучлар юбормаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Ўтган ой Ҳилманд вилояти полициясининг бошлиғи Абдул Раҳмон Саржанг ҳукумат вилоятнинг Герешк, Мажеҳ ва Сангин туманларига қўшимча кучлар юборганини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG