Линклар

Gazeta.uz хабар беришича, Бухоро шаҳрида темирйўл вокзалининг янги биноси қурилиши олиб борилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, қурилаётган икки қаватли вокзал 200дан кўпроқ йўловчига хизмат кўрсатади.

Вокзал шу йилнинг сентябрь ойида йўловчиларга хизмат кўрсата бошлаши режалаштирилган.

Ҳозирга келиб вокзал деворлари кўтарилган ва томи ёпилган. Перрон қисми кенгайтирилган, имконияти чекланган кишилар учун махсус йўлаклар қурилган.

Режага мувофиқ, келгуси ойлар ичида фаввора, чиптахона ва автомобиллар тураргоҳи қурилади.

1902 йилда қурилган Бухоро вокзали ўтган йил ёзида бузиб ташланган эди.

XS
SM
MD
LG