Линклар

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг айтишича, Туркия Асад режими ҳужумларидан қочиб, чегарага тўпланган ўн минглаб суриялик қочқинларни “агар зарур бўлса” ўтказишга тайёр.

Жума куни Асад армияси Россия ҳаво ҳужумлари дастагида Ҳалаб шаҳрига ҳужум қилди.

Ортидан ўз жонини сақлаб қолиш учун аксарияти ёллар ва болалар бўлган минглаб сурияликлар Туркия чегараси томон кела бошлашди.

"Режим ҳозирга келиб Ҳалабнинг бир қисмини беркитиб қўйди... Туркия хавф остида," деди Эрдўған журналистларга.

"Агар улар бизнинг эшикка қадар етиб келган бўлсалар ва бизда бошқа танлов қолмаса, агар зарур бўлса, биз биродарларимизни ўтказамиз," деди у.

Турк расмийларига кўра, охирги 48 соат ичида 35 мингга яқин суриялик қочқин Туркия чегарасига тўпланган.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли мамлакати суриялик қочқинларга “очиқ эшиклар сиёсати”ни юритишини билдирди.

XS
SM
MD
LG