Линклар

Эрдўған АҚШга: Ё Туркияни ёки "Кобанидаги террорчилар"ни танланг


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ мулозимининг курд қўшинлари назорати остида бўлган Сурия шимолидаги шаҳарга расмий сафар қилишига эътироз билдирди.

Эрдўған сўзларига кўра, Вашингтон ўзига шерик сифатида ё Туркияни ёки Курд Демократик Иттифоқи партиясини танлаши керак.

"Қандай қилиб сизга ишонай? – дея савол берди Эрдўған. – Шеригингиз менманми ёки Кобанидаги террорчилар?"

Унинг бу хитоби АҚШ дипломати Бретт МакГурк Кобанида Курд Демократик Иттифоқи партияси раҳбарлари билан учрашишидан бир ҳафта ўтиб янгради.

Курд Демократик Иттифоқининг ҳарбий қаноти “Исломий давлат” жангариларини Кобанидан бир йил муқаддам сиқиб чиқарган эди.

Анқара Курд Демократик Иттифоқини Туркия террорчи ташкилот деб билган Курдистон Ишчилар Партиясининг (ПКК) иттифоқчиси сифатида кўради.

XS
SM
MD
LG