Линклар

logo-print

Қирғизистон шимолидаги Норин шаҳрида эри томонидан ёқиб юборилган 22 ёшли аёлнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Норин вилоят касалхонаси бош шифокори Мурат Атбаевга кўра, танасининг учдан икки қисми куйиб кетган аёл ҳозир шифохонанинг реанимация бўлимида сақланаяпти.

Маълумотларга кўра, 5 февраль оқшомида норинлик 27 ёшли йигит рафиқаси ишлайдиган саёҳат фирмаси офисига келган. Фирма ходимидан хотини билан бироз холи қолдиришни сўраган йигит эр-хотин ёлғиз қолиши билан хонани ичкаридан қулфлаб олган.

Орадан озроқ вақт ўтгач, қичқириқларни эшитган фирма ходимлари хона эшигини бузиб кирганлар ва ичкаридаги ўтни ўчирганлар. Уларнинг айтишларича, йигит хотини ва ўзининг устидан бензин қуйиб, ёқиб юборган.

XS
SM
MD
LG