Линклар

Анқара Сурия-Туркия чегарасидаги қочқинларни ҳалокат билан юзма-юз қолдирмоқчи эмас


Туркияга келган қочқинларнинг аксарияти сурияликлардир.

Туркияга келган қочқинларнинг аксарияти сурияликлардир.

Туркия суриялик қочқинларни қабул қилиш имкон чегарасига етиб қолган бўлса-да, уларни қабул қилишда давом этмоқчи. Бош вазир ўринбосари Нўъмон Қуртулмушга кўра, Сурия ҳукумат армияси ҳужумларидан қочган ва Туркиянинг Килис шаҳри яқинидаги чегарага етиб келган ўн минглаб одамнинг бошқа қочадиган жойи йўқ.

“Бу одамлар ё бўмбабўрондан ҳалок бўлиши, ёки биз ўз чегараларимизни очишимиз керак”, деди Туркия бош вазири ўринбосари.

Президент Башар Ассадга содиқ кучлар шу кунларда Ҳалаб шаҳри атрофидаги исёнчилар назорати остида бўлган ҳудудларга ҳужум қилмоқда. Бу ҳужумлар ортидан Сурия-Туркия чегараси томонга 35 мингга яқин одам қочган.

Аввалроқ Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини Анқарани суриялик қочқинларни қабул қилиб олишга чақирган ва “бу ҳуқуқий мажбурият бўлмаган тақдирда ҳам, ахлоқий мажбуриятдир”, деганди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Европа Иттифоқи қочқинларга ёрдам тариқасида Туркияга 3 миллиарду 300 миллион доллар ажратишга ваъда берган. Туркия шу кунгача хорижлик 2,5 миллион кишига бошпана берган.

XS
SM
MD
LG