Линклар

Тайванда зилзиладан қуламиш уй вайроналари остидаги юздан зиёд одамни қутқариш ишлари давом этмоқда 


Тайнанда қулаган турар-жой биноси.

Тайнанда қулаган турар-жой биноси.

Қутқарувчилар Тайвань жанубидаги Тайнань шаҳрида шанба кунги зилзилада қуламиш 17 қаватли уй вайроналари остида қолган юзга яқин кишини қидириш бўйича амалиётни давом эттирмоқда. Тайнань мэри одамларнинг кўпи қулаган бинонинг қуйи қисмида қолиб кетганини айтган.

Ҳозиргача 200 дан зиёд одам қутқарилган, 32 кишининг эса нобуд бўлгани тасдиқланган.

6 февраль куни Тайнанда содир бўлган зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 6,4 баллни ташкил қилган. Табиий офат туфайли 500 чоғли киши жабрланган.

Тайвань мудофаа вазирининг билдиришича, зилзила чоғида уйда одатдагидан кўра кўпроқ одам бўлган, чунки аксар оилалар бу пайтда Хитой янги йилини қутлаш учун йиғилганлар.

Ҳозирда уйни қурган қурувчиларга нисбатан текширув бошланган.

XS
SM
MD
LG