Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик кенгаши Пхенян томонидан ракета учирилишини кескин қоралади


БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисларидан бири.

БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисларидан бири.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея томонидан баллистик ракета учирилишини кескин қоралади ва бу мамлакатга нисбатан кенг кўламли янги санкциялар жорий этилишини билдирди.

Хавфсизлик кенгашининг якшанба куни бўлиб ўтган ошиғич мажлисида бу борадаги резолюцияни Пхенян иттифоқчиси бўлмиш Хитой ва яна 14 аъзо давлат қўллаб-қувватлади.

Якшанбага ўтар кечаси Шимолий Корея узоқ радиусли баллистик ракета учирган. Давлат телевидениесининг хабар қилишича, мамлакат раҳбари Ким Чин Ин буйруғи билан “фазога сунъий йўлдош олиб чиқиш мақсадида” амалга оширилган парвоз муваффақиятли якунланган.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг ёпиқ эшиклар ортида ўтган кечаги ошиғич мажлиси АҚШ, Жанубий Корея ва Япония талабига кўра чақирилган.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауэрга кўра, Шимолий Кореяга нисбатан қўшимча санкциялар жорий этиш бўйича янги резолюция имкон қадар тезроқ маъқулланиши ва у Пхенян учун мисли кўрилмаган чора-тадбирларни қамраган бўлиши лозим.

XS
SM
MD
LG