Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ўзбек зеҳниятига мос бўлмаган компьютер ўйинлари рўйхати тузилди


“Камолот” ёшлар ташкилотининг Тошкент шаҳар кенгаши пойтахт ҳокимияти қошидаги Маънавият тарғибот маркази билан биргаликда тақиқланган компьютер ўйинлари рўйхатини тузиб чиқди.

Спутник нашринингхабар қилишича, бу рўйхатга шафқатсизлик, зўравонлик, диний экстремизм, қиморни тарғиб қилувчи ҳамда шаҳвоний саҳналарга эга ўйинлар киради.

Бу каби ўйинларни саралаш иши тажрибали педагоглар, психологлар ва бошқа мутахассислардан ташкил топган махсус комиссия томонидан олиб борилади. Ўйинлар эса фақат шафқатсизлик ва зўравонлик тарғиботи нуқтаи назаридангина эмас, балки уларнинг ўзбек зеҳниятига нақадар мувофиқлиги, бошқа халқлар диний ҳиссиётларига дахл қилиш-қилмаслиги, қимор ва ахлоқсизликни ташвиқ қилиш кабилар нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқилади.

XS
SM
MD
LG