Линклар

Ўзбекистон билан Бразилия ўртасида 7 йил аввал имзоланган келишув кучга кирди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2009 йилда Бразилиянинг ўша пайтдаги президенти Луис Инасио Лула да Силва билан

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2009 йилда Бразилиянинг ўша пайтдаги президенти Луис Инасио Лула да Силва билан

Ўзбекистон ва Бразилия ҳукуматлари ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув кучга кирди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, мазкур келишув 2009 йилнинг 28 май куни президент Ислом Каримовнинг Бразилияга сафари давомида имзоланган.

Ҳужжат нега орадан етти йил ўтиб кучга киргани аниқлаштирилмаган хабарномада айтилишича, Келишувга биноан томонлар қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида ҳамкорликни амалга ошириши, чорвадорликни ривожлантириш, биологик ёнилғи учун хом ашё, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги ва ер заҳираларини бошқари, генетика ва биотехнология соҳаларида ўзаро ёрдамни рағбатлантириши кўзда тутилган.

Бразилия қишлоқ хўжалиги ва чорвадорлик соҳалари тарихан жуда ривожланган мамлакатдир. Ўтган асрнинг 70-йилларидан эса биологик ёнилғи ишлаб чиқариш дастури тадбиқ этила бошлаган ва бугунги кунда Бразилия этанол ёнилғисини ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллайди.

XS
SM
MD
LG