Линклар

Расмий Пхеньян баллистик ракета учиришидан бир кун ўтиб, Жанубий Корея ўз сув ҳавзаларига қисқа вақтга кирган Шимолий Корея кемасини ўққа тутди.

8 февраль кунги ҳодиса Корея ярим оролида вазият таранглашга пайтда рўй берди. Бир кун аввал Шимолий Корея ер олди орбитага сунъий йўлдошни олиб чиққан ракетани учириши ортидан Пхеньяннинг ядровий дастурига доир муаммо яна кун тартибига чиқди.

Жанубий Корея, Япония ва Қўшма Штатлар сунъий йўлдош учириш баҳонасида баллистик ракета синови ўтказилгани ва бу БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузишини айтмоқда.

7 февраль куни БМТ Хавфсизлик кенгаши вазиятни муҳокама қилгани фавқулодда йиғин ўтказди. Шимолий Корея ҳаракатларини кескин қоралаган кенгаш вакиллари “жиддий” янги санкцияларни кўзда тутувчи резолюция қабул қилинишини билдирдилар.

Қўшма баёнотни Пхеньяннинг иттифоқчиси ҳисобланган Хитой ва кенгашнинг қолган 14 аъзоси бир овоздан қўллаб-қувватлади

АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауэр Шимолий Кореяга қарши резолюция тезроқ қабул қилиниши ва Пхеньян шу пайтгача кутмаган “мисли кўрилмаган чоралар”ни ўз ичига олиши лозим, дея баён қилди.

Япония вакили Мотохайд Йошикава ҳам “жорий санкциялар Шимолий Кореяни ядровий қурол ишлаб чиқаришдан тўхтамаганини” таъкидлаб, кескинроқ чоралар кўрилишига чақирди.

XS
SM
MD
LG