Линклар

logo-print

Россияда ИШИДга алоқадорликда гумонланган марказий-осиёликлар ҳибсга олинди


ФСБ расмийларига кўра, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларидан иборат гуруҳ 7 февраль куни ҳибсга олинган

ФСБ расмийларига кўра, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларидан иборат гуруҳ 7 февраль куни ҳибсга олинган

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Екатеринбург шаҳрида “Исломий давлат” экстремист ташкилотининг етти аъзоси қўлга олинганини айтмоқда.

ФСБ расмийларига кўра, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларидан иборат гуруҳ 7 февраль куни ҳибсга олинган. Улар “Москва, Санкт Петербург ва Свердловск вилояти ҳудудида қўлбола портловчи мосламалар ёрдамида йирик террорчилик хуружларини” амалга оширишни режалаштиришган, дея билдирди ФСБ.

Расмийларнинг яна айтишларича, махсус операция давомида портловчи мосламалар ясашга мўлжалланган лаборатория ҳам аниқланган. Гуруҳга Россияга Туркиядан келган ИШИД жангариси бошчилик қилган ва улар Россияда террорчи ҳужумини амалга оширгач Суриядаги ИШИД гуруҳига қўшилишни ният қилишган, дея қўшимча қилинади расмий баёнотда.

Россия расмийларига кўра, Суриядаги “Исломий давлат” гуруҳига тахминан 3000 нафар Россия фуқароси қўшилган.

XS
SM
MD
LG