Линклар

logo-print

Россия ҳукумати мамлакат иқтисоди ва банк секторидаги инқирозни муҳокама қилгани фавқулодда йиғилмоқда


Россия Бош вазири Дмитрий Медведев мамлакат бошдан кечираётган молиявий ва иқтисодий бўҳрон, хусусан қийин аҳволда қолган банк сектори масаласини муҳокама қилгани ҳукумат мулозимлари ва банклар раҳбарларини мажлисга чақиртирди.

8 февраль кунги йиғинда, бош вазир биринчи ўринбосари Игорь Шувалов, молия вазири Антон Силуанов, иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Уюкаев ва марказий банк раиси Элвира Набиулиналарнинг қатнашиши кутилмоқда. Россиянинг қатор йирик банклари раислари ҳам йиғинга таклиф этилган.

Кун тартибидан Россия ипотека бозорини қўллаб-қувватлаш, жумладан хорижий валютада берилган кредитларни реструктуризация қилиш масаласи ўрин олган.

6 февраль куни Медведев иқтидордаги “Единая Россия” партияси қурултойида ипотекларни субсидиялаш таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди. Медведев мазкур таклиф “бюджет харажатларининг каттагина қисмини” жалб этишини эътироф этишини таъкидлади.

Январь ойида Улюкаев жаҳон бозорида нефть нархининг тушиши оқибатларини юмшатиш учун Россия давлат банклари активларини сотиш масаласини кўриб чиқиши лозим, дея баён қилган эди.

Нефть нархларининг тушиши ва Украина бўҳрони билан боғлиқ халқаро санкциялар Россия иқтисодини рецессияга улоқтириб юборди.

XS
SM
MD
LG