Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:13

Афғонистон ҳукумати билан Толибон ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш уриниши кучаймоқда


Афғонистон Бош ижроия раиси Абдулла Абдулла
Афғонистон Бош ижроия раиси Абдулла Абдулла

Афғонистонда зўрвонликни тугатишга қаратилган музокараларда иштирок этаётган тўрт давлат вакиллари февраль охиригача Афғонистон ҳукумати Толибон ҳаракати билан тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини бошлашига эришиш саъй-ҳаракатларни кучайтириш ниятини билдиришди.

Исломободда учрашган Афғонистон, Покистон, АҚШ ва Хитой расмийлари бу ҳақда 6 февраль куни баён қилишди.

Уларнинг айтишича, бу мамлакатлар “Афғонистон ҳукумати ҳамда Толибон ҳаракати вакиллари ўртасида 2016 йилнинг февраль ойи охиригача ўтказилиши кутилаётган музокараларнинг аниқ санасини белгилаш учун муштарака ҳаракатлар давом этади”.

Дипломатлар эълон қилган баёнотда “Гуруҳ тинчлик ўрнатиш жараёни сиёсий келишувга олиб келиши, бу эса ўз навбатида зўравонликка барҳам бериши ҳамда Афғонистонда давомли тинчлик ўрнатиши кераклигига урғу берди”, дейилади.

Баёнотда шунингдек гуруҳнинг навбатдаги учрашуви 23 февраль куни Кобулда ўтказилиши айтилган.

Покистон толиблар ҳамда Афғонистон ҳукумати ўртасида тинчлик ўрнатилишига эришиш учун “амалда бажариб бўладиган йўл харитаси” ишлаб чиқишга чақирди.

Покистон президентининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартож Азиз музокаралар бошланишидан аввал “Афғонистон ҳукумати ҳамда толибларга оид гуруҳлар ўртасида тинчлик жараёнини бошлаш учун тушунарли, аниқ белгиланган ҳамда бажариш мумкин бўлган йўл харитасини ишлаб чиқиш жуда муҳим, деб ҳисоблаймиз”, деди.

Покистондаги Толибон ҳаракатига доир гуруҳларнинг музокараларга жалб этишда Исломободнинг муҳим роль ўйнаши кутилмоқда.

Кобул ҳам бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишга иштиёқманд эканлигини билдирган.

Афғонистон Бош ижроия раиси Абдулла Абдулланинг матбуот котиби ёрдамчиси Жавад Файсал Associated Press агенгтлигига берган интервьюсида: “Тўрт томонлама учрашувларимиз ва аввалги икки сўзлашувралрнинг тез орада самара беришини иштиёқ билан кутяпмиз”, деди.

Покистон вакили Азиз йўл харитаси “иложи борича кўпроқ Толибон гуруҳларини музокараларга жалб қилишни кўзлаши” кераклигини айтди.

“Бу исёнчи гуруҳларни асосий сиёсий оқимга қўшилишга чақириш жараёнини тезлаштиради ҳамда ён беришни истамайдиганлар фаолиятини чеклайди,” дея қўшимча қилди у.

Азиз тўрт томоннинг бирга иш олиб бориши толибларни музокараларда иштирок этишга кўндиришини ҳамда зўравонликни “анча” камайтиришини айтди.

Музокараларнинг илк босқичи ўтган ойда Исломобод шаҳрида, иккинчи босқичи 18 январда Кобулда бўлиб ўтган эди. Учрашувларда толиблар Афғонистон ҳукумати билан шарт қўймасдан музокара қилишга чақирилди.

Толиблар ҳали бирорта ҳам тинчлик музокарасида иштирок этгани йўқ.

XS
SM
MD
LG