Линклар

logo-print

Вашингтон ва Сеул ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштириш ҳақида музокара бошламоқчи


Шимолий Корея томонидан ўтказилаётган ракета синовлари унинг қўшниларини айниқса қаттиқ ташвишга солиб қўйган.

Шимолий Корея томонидан ўтказилаётган ракета синовлари унинг қўшниларини айниқса қаттиқ ташвишга солиб қўйган.

Пентагон Шимолий Корея томонидан тобора кучайиб бораётган таҳдидга қарши туриш учун АҚШ Жанубий Кореяда ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштириш ҳақида Сеул билан яқин орада музокара бошлашини тасдиқлади.

Якшанбага ўтар кечаси Пхенян томонидан баллистик ракета учирилганидан кейин Вашингтон ва Сеул Жанубий Кореяда ўрта масофали ракеталарни уриб туширувчи ракетага қарши комплексни жойлаштириш бўйича муҳокама бошлаш ҳақида эълон қилгандилар.

7 февраль куни ўтказилган ошиғич мажлисида БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея томонидан ракета учирилишини кескин қоралаган ва Пхенянга қарши қўшимча санкциялар киритилиши кўзда тутилган янги резолюция ҳозирланишини очиқлаганди.

Бу қарор Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси, шу жумладан, Шимолий Кореянинг иттифоқчиси бўлган Хитой томонидан ҳам қўллаб-қувватланган.

XS
SM
MD
LG