Линклар

Меркель Россиянинг Суриядаги хатти-ҳаракатларидан даҳшатга тушганини билдирди


Германия канцлери Ангела Меркель Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғли билан, Анқара, 2016 йил 8 феврали.

Германия канцлери Ангела Меркель Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғли билан, Анқара, 2016 йил 8 феврали.

Германия канцлери Ангела Меркель Россия ҳарбийларининг Сурияда амалга оширган ҳаво зарбалари оқибатларидан даҳшатда эканини билдирди.

8 февраль куни турк расмийлари билан музокара ўтказиш учун Анқарага келган Меркель Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари тинч фуқароларга нисбатан ҳужумларни тақиқловчи БМТ резолюциясига зид келишини урғулаб, Москвадан зудлик билан ҳарбий тажовузни тўхтатишни талаб қилди.

Ғарб мамлакатлари Москва Сурия шимоли ва ғарбида террорчилар ўрнига тинч аҳоли вакилларини нишонга олаётганини айтиб, танқид қилиб келади. Кремль эса бу айбловларни рад қилишда давом этмоқда.

Ангела Меркель билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғли, зарурат туғилгудек бўлса, ўз мамлакати бўмбабўронлар туфайли Ҳалабдан қочган 30 минг чоғли қочқинни қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG