Линклар

Бу йилги Ҳаж мавсумида Саудий Арабистонига Ўзбекистондан 5200 нафар зиёратчи боради. Бу ҳақдаги келишувга Ўзбекистон Ҳаж делегациясининг Саудий Арабистони Ҳаж ишлари вазири Бандар Ҳажжор билан ўтган ҳафтадаги учрашувида эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур учрашувда 2016 йилда Ҳаж сафарини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.

Учрашувда Ўзбекистондан муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон элчихонасининг Ҳаж ва Умра ишлари бўйича атташеси Зафар Абдуллаев ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Саудия Арабистонидаги вакили Мухтор Ҳаитов, Саудий Арабистонидан эса Ҳаж вазирлиги бошқарма бошлиқлари, Ташқи ва Ички ишлар вазирликлари вакиллари иштирок этганлар.

XS
SM
MD
LG