Линклар

Россиянинг Псков вилоятида вертолёт қулаши ортидан тўрт киши ҳалок бўлди. Россия Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, Ми-8 вертолёти режадаги машқ чоғида қулаган, бунинг оқибатида учувчи ва уч техник ходим ҳаётдан кўз юмган.

Вертолётнинг ҳалокатга учраш сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Воқеа жойига қутқарувчилар гуруҳи етиб борган.

Россияда Ми-8 вертолётларининг қулаши сўнгги пайтларда кўп кузатилмоқда. 1960-йилларда ишлаб чиқилган бу вертолётлар хавфсизлик даражасининг пастлиги туфайли танқид қилиб келинади. 2014 йил июнида Мурманск вилоятида Ми-8 вертолёти қулаши ортидан 15 киши ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG