Линклар

Германия жанубида поездлар тўқнашуви оқибатида камида 8 одам ҳалок бўлди


Germany -- An aerial view of rescue forces working at the site of a train accident near Bad Aibling, Bavaria, February 9, 2016

Germany -- An aerial view of rescue forces working at the site of a train accident near Bad Aibling, Bavaria, February 9, 2016

Германия жанубидаги Баварияда поездлар тўқнашиши оқибатида камида саккиз одам нобуд бўлди, юзга яқин одам яраланди.

Ҳалокат сешанба куни эрталаб Мюнхендан 60 километр жанубдаги Бад-Айблинг курорт шаҳарчаси яқинида рўй берди.

Хабарларга қараганда поездлардан бири изидан чиқиб кетган ва бир қанча вагони ағдарилган.

Ҳар икки поезд ҳайдовчилари ҳалок бўлишган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG