Линклар

logo-print

Бир гуруҳ тошкентликлар дарахтлар кесилиши юзасидан ҳукуматга шикоят киритди


Бир гуруҳ тошкентликлар шаҳарда азим дарахтларнинг кесилишидан норозилик билдириб Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига шикоятнома киритди.

Қирқдан зиёд одам имзолаган мактубда дарахтларнинг кесилиши шаҳарнинг ташқи кўриниши ва экологик ҳолатини бузаётгани ҳақида ҳавотир билдирилади.

"Шаҳар кўчалари яланғочланиб қолмоқда, одамлар иссиқда офтобнинг жазирамасида юришга мажбур бўлмоқдалар”, - дейилади 8 февраль куни Вазирлар Маҳкамасига киритилган мактубда.

Ҳозирча Вазирлар Маҳкамаси мулозимларидан мактубга муносабат билдирилмади.

Пойтахт Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида дарахтларни оммавий тарзда кесиш бир неча йиллардан бери давом этмоқда.

2009 йилда Тошкентнинг Амир Темур ҳиёбонидаги 100 йиллик чинорлар кесилиши катта жанжалга сабаб бўлганди.

Ўшанда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимиятини қўмита билан умуман маслаҳатлашмасдан дарахтларни кесишда айблаб чиққанди.

Кесилаётган дарахтлар сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда, лекин ҳеч ким бунинг учун шу пайтгача жавобгарликка тортилмаган.

XS
SM
MD
LG