Линклар

logo-print

Германия жанубида поездлар тўқнашуви оқибатида камида 9 одам ҳалок бўлди


Германия жанубидаги Баварияда поездлар тўқнашиши оқибатида камида тўққиз одам нобуд бўлди, юзга яқин одам яраланди. Ҳалокат Мюнхендан 60 километр жанубдаги Бад-Айблинг курорт шаҳарчаси яқинида сешанба куни рўй берди. Ҳалок бўлганлар сони яна ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

Meridian темир йўл ширкати вакилларига кўра, Розенхайм ва Хольцкирхен қишлоқлари орасида бири бирига қарама қарши ҳаракатланаётган поездлар сешанба куни эрталаб 7ларда юзма юз урилган.

Оқибатда поездлардан бири изидан чиқиб кетган ва бир қанча вагони ағдарилган.

Розенхайм ва Хольцкирхен қишлоқлари орасида бири бирига қарама қарши ҳаракатланаётган поездлар юзма юз урилган.

Розенхайм ва Хольцкирхен қишлоқлари орасида бири бирига қарама қарши ҳаракатланаётган поездлар юзма юз урилган.

Германия полициясига кўра, ҳалок бўлганлар орасида ҳар икки поезд ҳайдовчилари ва кондукторлари бор. Ҳалока бўлганлар сони ошиши мумкин.

Ҳалокат сабаблари ҳозирча маълум эмас. Полиция мулозимлари бу Бавариядаги сўнгги ўн йилликлар ичидаги энг йирик поезд ҳалокати эканини айтишмоқда.

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG