Линклар

Cевгисига етиша олмаган ЎзМУ талабаси ўзини ўлдирди


Мафтуна 30 метр баландликдаги ушбу прожектор устидан ўзини ташлаб, ўлган.

Мафтуна 30 метр баландликдаги ушбу прожектор устидан ўзини ташлаб, ўлган.

Ўзбекистон Миллий университетининг 3- курс талабаси бўлган қашқадарёлик Мафтуна олийгоҳ стадиони прожектори тепасига чиқиб, 30 метр баландликдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Мафтунанинг курсдошларига кўра, ота-онаси уни севган йигитига турмушга бермагани учун у ўзини ўлдирган. Ушбу воқеадан сўнг олийгоҳда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий универститетида 24 кун аввал юз берган ушбу воқеа ҳақидаги хабар Озодликка 9 февраль куни етиб келди.

Миллий университетнинг география факультети 3-курсида ўқийдиган Мафтуна. С.Н (талабанинг тўлиқ-исми шарифи Озодликка маълум. Бироқ маълум сабабларга кўра буни ошкор қилмаяпмиз. - таҳр.)нинг ўлиги 17 январь куни олийгоҳ стадионидан топилди.

Мафтунанинг курсдошларидан бири исмини очиқламаслик шарти билан Озодликка гапиришича, у севгилисига етиша олмагани учун ўзини ўлдирган:

Мафтуна 30 метр баландликдаги ушбу прожектор устидан ўзини ташлаб, ўлган.

Мафтуна 30 метр баландликдаги ушбу прожектор устидан ўзини ташлаб, ўлган.

“Мафтуна стадионнинг 30 метр баландликдаги прожектори устига чиқиб ўзини пастга ташлаган. Прожекторнинг тепасига чиқадиган нарвони бор экан. Ўшандан прожектор тепасига чиқиб, ўзини ташлаган. Ўша жойнинг ўзида жони узилган. Мафтуна 1-курс пайти 3-курсда ўқийдиган бир йигит билан яхши кўришиб қолганди. Уларнинг муҳаббати ҳақида ҳамма биларди. “Лайли-Мажнун” бўлиб юришди. Кейин ота-онаси билиб қолиб, қарши чиққан. У йигитга бермаймиз дейишганидан сўнг Мафтуна ўзини ўлдирган”, деди Мафтунанинг курсдошларидан бири.

Мафтуна Қашқадарёнинг Шаҳрисабз тумани Нўъмонобод қишлоғидан бўлган. Унинг севгилиси эса сурхондарёлик бўлгани Мафтунанинг ота-онасига ёқмаган. Бу ҳақда Мафтунанинг ҳамқишлоқларидан бири Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда гапирди:

“Қизини сурхон йигити билан севишиб қолганидан хабар топгач, ота-онаси Тошкентга боришган. Қизини ўртага олиб, “Сени Сурхондарёга бермаймиз, узоқ жой. У йигит билан муносабатингни уз”, дейишган. Кейин сурхондарёлик йигит билан ҳам учрашиб, унга Мафтунадан узоқ юришни талаб қилишган. “Сен тоғда яшар экансан. Тоғлик жойга қизимизни бермаймиз” деб, йигитдан Мафтуна билан гаплашмаслик ҳақида ваъда олишган”, деди Нўъмонобод қишлоғида яшовчи манба.

Миллий универститетдаги Озодлик манбаларига кўра, Мафтунанинг ўз жонига қасд қилганидан сўнг олийгоҳда тартиб-интизом ва назорат бўйича қоидалар кескинлаштирилган.

Талабаларнинг айтишича, университет ётоқхоналарининг барча балконлари михлаб ташланган ва талабалардан ташкил қилинган патрул хизмати соат 21дан сўнг навбатчилик қилмоқда.

Ўзбекистонда ёшлар орасида муҳаббатига тўсиқ бўлган пайти севишганларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учраб туради.

Жумладан, ўтган йил ёзида Фарғона вилоятининг Сўх туманида 15 яшар мактаб ўқувчиси 21 яшар севган йигити билан ўзини тоғдан ташлаб, ҳалок бўлганди. Озодлик манбаларига кўра, қиз билан йигит уйдан қочиб кетиб, бир неча кун тоғда яшириниб юрган ва қидирувчилар келганда жонларига қасд қилган.

Наманганнинг Чуст туманида эса 21 ёшли Сардор Нуриддинов билан 17 ёшли Шамсия Расулжон қизи севгисига ота-онаси тўсиқ бўлгани учун ўз жонларига қасд қилгани ҳақида Озодлик ёритган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG