Линклар

Сурияда “Чегара билмас шифокорлар” халқаро хайрия ташкилоти касалхонаси бомбаланиши натижасида уч киши нобуд бўлди, олти киши яраланди.

Ташкилот баёнотидан маълум бўлишича, ҳаво зарбаси Иордания билан чегарадош Тафас шаҳридаги дала шифохонасига берилган.

Ҳаво зарбаси ким томонидан берилгани маълум эмас. Сўнгги пайтларда бу ҳудудда Сурия ҳукумат кучлари Россия авиацияси кўмагида ҳужумлар уюштириб келаётгандилар.

“Чегара билмас шифокорлар” баёнотида ҳаво ҳужуми 5 февраль куни содир бўлгани ва касалхона биносига қисман шикаст етказиб, ошиғич ёрдам пунктини ишдан чиқаргани айтилади.

Ҳаво зарбаларидан кейин 20 мингдан зиёд тафаслик уй-жойини ташлаб қочишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG