Линклар

logo-print

Германия жанубидаги Баварияда йўловчи поездлари тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлган кишилар сони 10 нафарга етди. Полиция маълумотига кўра, икки поезд тўқнашуви чоғида 150 киши жароҳатланган, улардан 50 нафарининг аҳволи оғир.

Поездлар ҳалокатига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Германия транспорт вазири Александер Добриндт тахминича, фожиага тормоз тизимининг ишдан чиққани сабаб бўлиши мумкин.

Немис нашрлари поездлардан бири рельсдан чиқиб кетгани ва бир неча вагон ағдарилиб кетганини хабар қилмоқдалар.

Германия канцлери Ангела Меркель Баварияда юз берган нохуш ҳодисадан "чуқур қайғуда" эканини изҳор этди.

Темир йўлдаги ҳалокат 9 февраль куни эрталаб Мюнхендан 60 километр наридаги Бад-Айблинг шаҳри яқинида рўй берган.

XS
SM
MD
LG